Ҳеч ким алдаб ўта олмади: Ҳусановнинг “Вулверхэмптон”га қарши статистикаси билан танишинг
Англия Премьер-лигаси 23-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" — "Вулверхэмптон" учрашуви "шаҳарликлар" фойдасига 2:0 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. Мазкур баҳсдаги голлар Омар Мармуш ва Антуан Семеньо томонидан киритилди. Ушбу беллашувда легионаримиз Абдуқодир Ҳусанов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.
Ўйин давомида Ҳусанов ҳимояда қуйидаги статистикани қайд этди:
Паслар (аниқлиги): 68/71 та (96%)
Голли вазият яратиш: 1 та
Тўпни олиб қўйишлар: 2 та
Охирги ҳимоячи сифатида амалга оширилган тўп олиб қўйиш: 1
Зарбаларни/узатмаларни тўсиш: 0 та
Тўпни узоқлаштиришлар: 0 та
Узатмаларни тутиб олиш: 4 та
Тўпни қайтариб олишлар: 2 та
Рақиб дриблинг билан ўтиб кетган ҳолатлар: 0
Ерда кечган яккакурашларда ғалаба: 2/4 (50%)
Ҳаводаги яккакурашларда ғалаба: 0/2 (0%)
Қоида бузишлар: 2 та
Кейинги турда Пеп Гвардиола шогиртлари "Тоттенхэм"га қарши майдонга тушишади.



Фикрлар