Here we go! Жейдон Санчонинг "Боруссия"га қайтиши аниқ бўлди

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Жейдон Санчо яна "Боруссия"га қайтадиган бўлди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

У ижара асосида дортмундликлар сафига кўчиб ўтади. Ижара учун "арилар" Манчестер клубига 4 миллион евро тўлайди, шартномада сотиб олиш банди мавжуд эмас. Жейдон мавсум якунига етгач, яна "қизил иблислар" ихтиёрига қайтиб келади. 

Футболчи бугун тунда Германияга учиб боради ва собиқ жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади. 48 соат ичида трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!