Here we go! "Ланс" дарвозабони Франциянинг бошқа клубига ўтмоқда
"Ланс" шарафини 202 йилдан бери ҳимоя қилиб келаётган Брис Самба фаолиятини Франциянинг бошқа бир клуби "Ренн"да давом эттиришга қарор қилди.
Фабрицио Романо хабар беришича, томонлар келишувга эришди. 30 ёшли посбон тез орада тиббий кўрикдан ўтади. Ушбу трансфердан лансликлар 15 милллион евро ишлаб олади.
Самба 2022 йили "Ноттингем Форест"дан "Ланс" сафига келиб қўшилганди. У жамоанинг асосий дарвозабонига айланди ва клуб таркибида 96 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар