Here We Go. Луис Диас - "Бавария" футболчиси!

CHERY AUTO

Яқин кунларда Луис Диаснинг "Бавария" сафига ўтиши расман эълон қилинади. Таниқли трансфер инсайдери Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 28 ёшли ҳужумчи учун "Бавария" 75 миллион евро (бонуслар билан бирга) тўлашга тайёр.

Tecno

Ҳозирда "Бавария" ва "Ливерпуль" клублари бонуслар борасида музокара олиб бормоқда. Барча шартлар келишилгандан сўнг Диас тиббий кўрикдан ўтади.
 
Журналистнинг таъкидлашича, колумбиялик вингер амалдаги Бундеслига чемпионлари билан 4 йиллик шартномага имзо чекади.

Эслатиб ўтамиз, Диас мерсесайдликлар сафида умумий 3,5 мавсум давомида 148 ўйинда майдонга тушиб, 41 та гол ва 23 та ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!