Here we go! Палинья "Бавария" футболчиси

"Бавария" ваниҳоят "Фулхэм"дан Жоау Палиньяни сотиб олиш арафасида турибди. 

Фабрицио Романо хабар беришича, мюнхенликлар ушбу трансфер учун 50+5 миллион евро сарфлайди. Ярим ҳимоячи билан эса 2028 йилгача амал қиладиган шартнома имзоланади. Футболчи тез орада тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" Палиньяни ўз таркибига қўшиб олиш учун ҳаракатни ўтган йили ёзда бошлаганди, лекин лондонликлар билан келиша олмаган. Энди жамоа 2024/25 мавсум учун Жоауни рўйхатда ўтказади. 

Палинья 2022 йили 22 миллион евазига "Спортинг"дан "Фулхэм"га кўчиб ўтганди. Якунига етган мавсумда португалиялик футболчи жамоаси таркибида 39 та ўйинда майдонга тушади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!