Here we go! Уокер ижара асосида "Милан"га ўтади

TIGGO 2 PRO

"Манчестер Сити"нинг асосий ҳимоячиларидан бири Кайл Уокер Италияга кўчиб ўтмоқда. Уни "Милан" ижарага олишга яқин турибди. 

Фабрицио Романо хабар беришича, ҳимоячи миланликлар билан 2027 йилгача амал қиладиган шартнома борасида келишиб олган. Унинг ижараси учун клуб 5 миллион евро тўлайди. Шунингдек, битимда 34 ёшли инглизни сотиб олиш имконияти мавжуд, лекин бу мажбурий эмас. 

Уокер "Манчестер Сити"га келишидан олдин футболчилик фаолияти давомида битта ҳам соврин ютмаган ва жамоа таркибига қўшилганидан кейин 17 маротаба кубокни боши узра баланд кўтаришга муваффақ бўлди. Қўшимчасига, сардорлик боғичини ҳам қўлга киритди. 

Image

Эслатиб ўтамиз, Кайл ушбу мавсум "шаҳарликлар" сафида 18 та ўйинда майдонга тушди. Унинг жамоа билан шартномаси 2026 йилгача тузилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!