Here we go! Зиеш янги клубга кўчиб ўтди

CHERY AUTO

Ёздан бери эркин агент бўлиб турган Ҳаким Зиеш ваниҳоят ўзига янги жамоа тоди. У фаолиятини Марокашнинг "Видад" клубида давом эттиради. Томонлар келишувга эришди, тез орада трансфер эълон қилинади, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

Tecno

Зиеш сўнгги марта Қатарнинг "Ал-Дуҳайл" клубида тўп тепди. Ўз вақтида "Аякс"дан "Челси"га 40 миллион евро эвазига кўчиб ўтган Ҳакимнинг кейинги фаолияти омадли кечмади.2023 йилда "Галатасарой"га дастлаб ижара асосида, орадан бир йил ўтиб, эркин агент сифатида кўчиб ўтган футболчи, 2025 йил бошида "Ал-Дуҳайл" билан шартнома имзолаганди. Аммо ярим йил ўтгач, Қатарни ҳам тарк этди. 

"Видад" Марокаш чемпионатида айни пайт 2-ўринда бормоқда. Жамоа 4 та ўйинда 10 очко чамғаришга муваффақ бўлди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!