Ҳикматилло Ҳайдаров Осиё рекордини янгилади!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Олимпия шаҳарчасида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида -85 кг вазн тоифасидаги баҳслар қизғин ва муросасиз курашлар остида давом этмоқда. 

Биз учун қувонарлиси, спортчимиз Ҳикматилло Ҳайдаров даст кўтариш баҳсларида барча уч уринишини муваффақиятли амалга ошириб, 153, 158 ва 161 кг оғирликдаги тошларни кўтарди.

Шу тариқа, ҳамюртимиз олтин медални қўлга киритиб, Осиё чемпионига айланди! 

Бундан ташқари, Ҳикматилло 161 кг натижаси билан ёшлар ўртасидаги Осиё рекордини янгилаб, чемпионатни яна бир тарихий натижа билан бойитди! Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!