Ҳимоячи бир зарба билан Суперкубок рекордини ўрнатди
“Арсенал” ҳимоячиси Риккардо Калафьори Англия Суперкубоги тарихида сўнгги 58 йил ичидаги энг тезкор голга муаллифлик қилди, дея хабар бермоқда Opta.
24 ёшли италиялик футболчи “Манчестер Сити”га қарши ўйиннинг атиги 23-сониясида ҳисобни очди. Бу гол 1968 йилдан бери мусобақадаги энг тезкор гол бўлди. Ўшанда “Манчестер Сити” ҳужумчиси Бобби Оуэн “Вест Бромвич”га қарши баҳсда тезкор гол урган эди.
Якунда “Арсенал” рақибини 3:0 ҳисобида йирик ҳисобда мағлуб этди. Калафьоридан кейин Кай Хаверц ва Мартин Эдегор ҳам голларга муаллифлик қилишди.
“Арсенал” 2025/2026 йилги Англия Премьер-лигаси мавсумини чемпион сифатида якунлади. Жамоа 38 та ўйинда 85 очко жамғарди. Ўтган мавсумдаги УЕФА Чемпионлар лигасида эса “канонирлар” финалгача етиб бориб, “Пари Сен-Жермен”га 1:1 (пенальтилар сериясида 3:4) ҳисобида мағлуб бўлишди.

Фикрлар