Ҳиндистон ва Беларусь вакилларига қарши ўртоқлик учрашувлари учун 23 нафар футболчи жалб этилди

Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг олдиндаги ўртоқлик учрашувлари учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатди:

"Юртимизда ўтадиган аёллар ўртасидаги "Осиё кубоги-2022" саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси 29-март куни ўқув-машғулот йиғинини бошлайди.

Олмалиқ шаҳрида ўтадиган мазкур йиғинга бош мураббий Баҳром Норсафаров 23 нафар футболчини жалб этди.

Икки ҳафта давом этадиган йиғин давомида ушбу терма жамоамиз Ҳиндистон ва Беларусь вакилларига қарши майдонга тушади.

5 ва 11 апрель куни ташкил этиладиган халқаро ўртоқлик учрашувларига ОКМК стадиони мезбонлик қилади.

Халқаро ўртоқлик учрашувлари

5-апрель
Ўзбекистон – Ҳиндистон

8-апрель
Ҳиндистон – Беларусь

11-апрель
Ўзбекистон – Беларусь",-дейилади ташкилот хабарида.

Йиғинга қуйидаги футболчилар жалб этилди:

Дарвозабонлар: Тиловова Лайло, Жонимқулова Мафтуна, Бойматова Гуландон.

Ҳимоячилар: Илашева Ўғилой, Полюшкевич Ангелина, Искандарова Нодира, Шодиева Лайло, Косникова Марина, Шоимова Мафтуна, Зарипова Камила, Юсупова Мадина.

Ярим ҳимоячилар: Шарипова Эъзоза, Камолтоева Нозима, Бурхонова Малика, Зоирова Умида, Жўрабоева Диёра, Маматкаримова Зарина, Нарбекова Лианна, Зайниддинова Шахризода.

Ҳужумчилар: Рашидова Тожинисохон, Норбоева Азиза, Хабибуллаева Диёрахон, Қудратова Нилуфар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!