Ҳиндистонга қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?

Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Ҳиндистон - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз йирик 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Термамиз сафида дастлаб Аббосбек Файзуллаев 4-дақиқада бош билан зарба йўллаб, ҳисобни очди. 18-дақиқада Игорь Сергеев дарвоза устунидан қайтган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Тайм сўнггига яқин Насруллаев яқин масофадан деярли бўш қолган дарвозага зарба йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. 

Статистик маълумотлар билан шуғулланувчи "SofaScore" портали беллашувдан сўнг футболчиларни баҳолаб чиқди. Энг юқори баллга эса Аббосбек Файзуллаев муносиб деб топилди - 7.9. 

photo_2024-01-18_22-26-34

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
19/01/2024 08:47
Осие чемпионатининг
энг яхши уйинчиси булиб,кайт.Бунинг учун сенда хамма нарса етарли.Омадингни берсин.