Ҳиндистонлик шахматчи Ўзбекистондаги турнирда зафар қучди. Синдаров кучли учликда, Абдусатторв эса бешинчи ўринда
Тошкентда "Президент кубоги" давом этмоқда. 3-бор ўтказилаётган мусобақанинг мукофот жамғармаси 75000 АҚШ долларини ташкил этади.
Турнир 2 гуруҳда ўтказилади. "А" гуруҳида рейтинги 2250 ва ундан юқори рейтингли шахматчилар иштирок этса, "Б" гуруҳида рейтинги 2249 ва ундан паст рейтингли шахматчилар қатнашади.
Ҳар бир ўйин 90 дақиқа ва ҳар бир юриш учун 30 секунд вақт қўшиб борилади.
Ушбу турнирда бугун тўққизинчи, яъни сўнгги тур учрашувлари якунига етди.
Сўнгги турда Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Ниҳал Сарин билан дуранг ўйнади. Ушбу натижа Ниҳални турнир ғолибига айлантирди.
Таъкидлаш керак, ҳиндистонлик шахматчи 4 нафар ўзбекистонлик шахматчини (Баҳром Баҳриллаев, Алмас Раҳматуллаев, Ортиқ Ниғматов ҳамда Жавоҳир Синдаров) таслим этиб, якунда лидеримиз Нодирбек Абдусатторов билан дуранг ўйнади. Ўз навбатида Сариннинг (2676) рейтинг бали Нодирбекникидан (2777) бироз камроқ эди (Бугунги натижаларгача бўлган рейтинг).
Қуйида сўнгги турда қайд этилган натижалар билан танишиб чиқишингиз мумкин:
Қуйида эса турнирнинг якуний жадвали билан танишиб чиқишингиз мумкин:
Маълумот учун, турнир ғолиблигини қўлга киритган Ниҳал Сарин 25 000 АҚШ долларига эга чиқди. Иккинчи поғонани банд этган Жавоҳир Синдаров эса 15 000 АҚШ доллари соҳибига айланди. Марҳамат, "А" гуруҳида топ-10 шахматчилар ва улар қўлга киритган соврин пуллари билан танишиб чиқишингиз мумкин:
Ниҳал Сарин - 25,000$
Жавоҳир Синдаров - 15,000$
Парҳам Магҳсоодлоо - 7,000$
Шамсиддин Воҳидов - 5,000$
Нодирбек Абдусатторов - 4,000$
Нодирбек Якуббоев - 2,500$
Ортиқ Ниғматов - 2,000$
Сааҳа Неелаш 1500$
Мурали Картҳикеян - 1000$
Михаил Никитенто - 900$
Фикрлар