Ҳиндистонлик Сунил Мессидан ўзиб кетди

Ҳиндистон терма жамоаси ҳужумчиси Сунил Четри гуруҳ босқичининг 1-турида Таиланд (4:1) дарвозасини икки бор аниқ нишонга олди.

Эътиборлиси, терма жамоа сафида 105та ўйинда майдонга тушган Сунил ўз ҳисобидаги голлари сонини 67тага етказиб олди. Қизиғи, терма жамоаси сафида гол уриш бўйича аргентиналик футбол юлдузи Лионель Мессини (65) ортда қолдирди.

Маълумот учун, айни дамда терма жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи бу эронлик Али Даеи ҳисобланади. У 1993-2006 йилларда Эрон термаси сафида жами 109та гол киритишга эришган. Иккинчи ўрин эса Криштиану Роналдуга тегишли. Португалия терма жамоаси етакчиси ҳисобида жами 85та гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!