Ҳожимат Эркинов: "Бизни стадиондан ва телевизор ортидан қўллаб-қувватлаган барча юртдошларимизга раҳмат"

Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Қувайт - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда ҳамюртларимиз 5:0 ҳисобида рақибдан устун келди. Учрашувдан сўнг Тимур Кападзе ва бугунги ўйиннинг энг яхши футболчиси Ҳожимат Эркинов матбуот анжуманида иштирок этди. 
"Бизни стадиондан ва телевизор ортидан қўллаб-қувватлаган барча юртдошларимизга раҳмат. Уларни ҳам ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келсак, биринчи бўлимда рақиб ҳимоя яхши ҳаракатланди, зич ўйнади. Иккинчи бўлимда биз кўпроқ имконият яратиб, ҳисобни йириклаштира олдик. 

Кейинги босқичдаги рақиб ҳақида:
Мураббийимиз таъкидлаганидек, тайёргарликни давом эттирамиз, плей-оффда ким билан ўйнашимиз ҳозирда маълум эмас. Шу сабабли бу ҳақида ўйламасдан, мақсадимиз йўлида давом этишимиз керак", деди Эркинов. 

Тимур Кападзе: "Ҳар доим биринчи ўйинлар қийин кечади"

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!