Ҳожимат Эркинов нимага Олимпиада учун эълон қилинган қайдномадан жой олмади?

Хабарингиз бор, "Париж-2024" учун Ўзбекистон терма жамоасининг қайдномаси эълон қилиинди. Ушбу жамоага "Ал-Ваҳда" аъзоси Ҳожимат Эркинов киритилмади. 

"Sports.uz"га маълум бўлишича, Эркиновнинг клуби уни Олимпиадада иштирок этиши учун рухсат бермади. Жамоа 23 ёшли футболчини тезроқ машғулотларга қайтиши истамоқда. Шу сабабли, у БААга жўнаб кетган. 

Бундан кўринадики, ЎФА "Ал-Ваҳда" билан келиша олмаган. Аслида, шунга ўхшаш ҳолат Осиё кубогида ҳам рўй берганди. Қатарда бўлиб ўтган турнирда Абу-Даби жамоаси Ҳожиматни финал олдидан қайтариб олган ва БАА кубоги финалида вингер майдонга тушганди.

Ўшанда "Ал-Ваҳда" кубокни қўлга киритиб, Эркинов жамоаси билан илк совринини ютганди. Умуман олганда футболчимиз учун мавсум ёмон ўтгани йўқ. У клуби таркибида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голда иштирок этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
04/07/2024 23:22
Ҳожимат.- келажаги порлоқ футболчи. Унга омад тилаймиз.
&
Muzaffar Komilov
04/07/2024 09:52
Lekin eng katta yoʻqotishlardan biri edi