Ҳожимат Эркинов терма жамоадаги ўйинлар, Россиянинг ОФКга қўшилиши ва Осиёдаги энг кучли термалар ҳақида гапирди

Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг "Торпедо" клуби футболчиси Ҳожимат Эркинов Россия терма жамоасининг ОФКга қўшилиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Россияликлар билан ўйиндан қониқиш ҳосил қилдик. Биз яхши рақиб билан ўйнадик ва бу борада тажриба тўплаб бормоқдамиз. Учрашувда фақатгина голлар етишмади. 

Ҳамма ўз имкониятининг борини ишга солиб тўп тепди. Шунинг учун вазиятлар кам бўлди". 

 

- Бундай учрашувлар давомий бўлишини истармидингиз?

- Албатта! Юқори савиядаги термалар билан ўйнаш доим қизиқарли. Сиз бунда жуда кўп ижобий ҳис-туйғуларга эга бўласиз. 

- Россия термасини куч жиҳатидан қайси Осиё жамоаларига тенглаштириш мумкин?

- Менимча, энг яхшиларидан бири Япония билан. Саудия Арабистонини ҳам бу рўйхатга қўшиш мумкин.

- Россиянинг ОФКга қўшилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

- Россия асосий фаворитлардан бирига айланади. Шунингдек, бу ерда Япония, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони каби жуда кучли жамоалар ҳам бор. 

- "Торпедо"даги ҳолатингиз тўғрисида нима дея оласиз?

- Яхши, албатта. Кеча келдим, тўлиқ тикланишга улгурмадим. Эртага дам олишни режалаштирганмиз. Шунда ҳаммаси жойига тушади", - деди легионеримиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!