Ҳожимат Эркиновдан сўнг бир ёш ҳужумчи "Торпедо"га ўтмоқда
Ҳожимат Эркинов кўчиб ўтган "Торпедо" клуби ўз таркибини яна бир футболчи билан кучайтиради.
Гап шундаки, "Ростов" ҳужумчиси Максим Туришев фаолиятини москваликлар сафида давом эттирадиган бўлди. Буни унинг мураббийи Дмитрий Кузнецов тасдиқлади.
"Турик яқин орада "Торпедо" билан шартнома имзолайди. Мен ҳатто унинг фамилияси нима эканлигини билмайман. Бородюк ("Торпедо" бош мураббийи) уни жуда яхши кўради. Александр Генрихович билан кеча гаплашдик. Унга муваффақиятли фаолият насиб этсин.
20 ёшли ҳужумчи "Локомотив" тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсум РПЛда 5 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта гол ура олмаган.
Фикрлар