Ҳожимат Эркиновнинг дебютидан мамнунми? "Торпедо" бош мураббийи жавоб берди

Россия Премьер лигаси 1-туридан ўрин олган "Торпедо" - "Сочи" учрашувидан сўнг москваликлар бош мураббий Александр Бородюк матбуот анжуманида иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Натижадан мамнун эмасмиз. Мағлубият бизни ҳеч қачон қониқтирмайди. Биринчи бўлимни яхши ўтказа олмадик. Аммо бу РПЛдаги илк ўйинимиз эканини унутмаслик лозим. Шунинг учун баъзи ҳаракатларимиз ўхшамади, Премьер лига баҳси машғулотдагидан фарқ қилади. Бир олий дивизионга кўникишимиз керак.

Иккинчи таймда ўзгаришларга қўл урдик, бу беллашув тизгини биз томонга оғишига сабаб бўлди. 30 дақиқа давомида яхши футбол намойиш этдик. "Сочи"да анча тажрибали жамоа бор. Захирадан футболчиларни майдонга туширишда бироз хатога йўл қўйдим. Рязанцов ҳамда Караев сўнгги дақиқаларда умуман югурмади. Эркиновни майдонга туширдим, у бизга ёрдам бериши керак эди. Умид қиламанки, у ҳали ўзини кўрсата олади.

- Жамоага янги келганлар - Караев, Туришев ва Эркиновнинг дебютидан мамнунмисиз?

Уларга ўзига бўлган ишонч керак. РПЛда исталган футболчи тезроқ ўйлаш ва ҳаракат қилишга мажбур. Биз ёш ўйинчиларни майдонга тушириш орқали тезликни оширмоқчи эдик. Уларнинг барчаси 20 ёшда. Футболда бир-бирини сўзсиз тушуниш деган тушунча бор. Умид қиламанки, шогирдларим кейинги беллашувларда тажрибасини янада оширади. Уларнинг кўзлари ёниб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!