Ҳокимга раҳмат! Бабаян қуръадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди

"Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян қуръадан сўнг "лочинлар"га "Ал-Иттиҳод" тушгач, ўз фикрлари билан ўртоқлашди: 

-
Биз 1/8 финалдаги рақибимизни билиш мақсадида, мазкур қуръани кутаётгандик. Бизга қайси клуб рақиб бўлишининг фарқи йўқ эди, боиси, ушбу босқичда кучсиз жамоалар бўлмайди. Қуръага кўра, “Ал-Иттиҳод”га рақиб бўлганимиз ва Наманганга яна юлдуз футболчиларнинг ташриф буюришлари сўнгги мавсумларда “Навбаҳор”нинг аввалги брендини тиклаш учун самарали фаолият олиб бораётган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов, клуб раҳбарияти ҳамда ишчи-ходимлари, шунингдек, жамоа мураббийлар штаби ва футболчиларнинг меҳнатлари самараси ҳамда жамоанинг тўғри йўлдан бораётганлигининг натижасидир ва ушбу ташриф наманганликлар учун катта байрамга айланади.

Биз ОЧЛда Наманган вилояти билан биргаликда юртимиз шарафини ҳам ҳимоя қиламиз ва 1/8 финал баҳсларида ижобий натижа қайд этиш, мухлисларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз,
- деди Самвел Бабаян.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bek Rustam
28/12/2023 15:45
Navbohor biz silarga ishonamiz albatta yutamiz...
Yunusov Bahrom
28/12/2023 15:26
Omad
&
subhidam@yandex.ru
28/12/2023 15:21
Албатта НАВБАХОРга УЗБЕКИСТОН футбол ИШКИБОЗлари куллаб-кувватлайдилар ва УЗБЕКИСТОНга ГАЛАБА олиб келадила!