Ҳоланднинг қайтиши "Боруссия"га омадли келди!

Германия Бундеслигаси 14-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Бугун Дортмунднинг "Боруссия"си ўз уйида "Вольфсбург"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги дастлабки гол 66-дақиқада Мануэль Аканжи томонидан киритилди. Бурчакдан етказиб берилган тўпни швейцариялик ҳимоячи дарвозанинг узоқ бурчагига йўллади. Кейинчалик меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш мақсадида ҳужумга катта эътибор қаратди. Натижада, ҳимояда юзага келган бўшлиқлардан унумли фойдаланган Санчо қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди.

Йилни ғалаба билан бошлаган "асаларилар" онлайн турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. Мағлубиятга учраган "Вольфсбург" 6-поғонагача пастлади.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Жиованни Рейна захирага олинди. Унинг ўрнига Загаду майдонга тушди.

  • 90+1'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Боруссия" ўйин тақдирини ҳал этди!

    Жейдон Санчо қарши ҳужумда рақибини жазолади!

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Штеффен ва Шлагер ўрнига Гинчек ҳамда Бялек ўйинни давом эттиради.

  • 85'

    Марко Ройс ўрнига Эмре Жан майдонга тушди.

  • 84'

    Меҳмонлар навбатдаги бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

  • 81'

    Эрлинг Ҳоланд ўрнига Штеффен Тиггес ўйинга қўшилди.

  • 80'

    Хуштагдан кейин тўпни тепиб юборгани учун Ҳоландга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 77'

    Понграчичга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 75'

    "Боруссия"нинг навбатдаги ҳужуми Санчонинг ноаниқ узатмаси туфайли узилиб қолди.

  • 73'

    Вергхостнинг яқин масофадан берган зарбаси ҳимоячига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 71'

    Жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани Бюрки ушлаб олди.

  • 69'

    Гол ўтказиб юборган меҳмонлар фаолликни оширмоқда.

  • 66'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Боруссия" ҳисобни очди!

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Аканжи дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 64'

    Ҳакамга жиддий эътироз билдирган Вергхостга сариқ карточка кўрсатилиши мумкин эди. Бироқ ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 62'

    "Асаларилар"нинг навбатдаги ҳужумидан Ҳоланд наф чиқара олмади.

  • 60'

    Максимилиан Арнольднинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 58'

    Витсель жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда қоида бузди. Меҳмонларда стандарт юзага келди.

  • 56'

    "Вольфсбург" босим уюштирмоқда. Бу сафар узоқ масофадан берилган зарбани Бурки ушлаб олди.

  • 55'

    Вергхост яна бир қулай имкониятдан наф чиқара олмади. Унинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 54'

    Вергхост жарима майдони ичидан ноаниқ зарба берди.

  • 52'

    Ҳоланднинг "пушка" зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 50'

    Дортмундликлар яна назоратни қайтариб олди. Энди улар позицион ҳужум уюштирмоқда.

  • 48'

    Бўлимни меҳмонлар фаолроқ бошлади. Жарима майдонига оширилган тўпга Сильва ета олмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+3'

    Тайм сўнгида "Боруссия" стнадарт юзага келди. Ройснинг аниқ зарбасини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди.

  • 45+1'

    Ҳоланднинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Ройс шеригини бўш қолган дарвоза қаршисига чиқариб юбориши мумкин эди. Бироқ ҳимоячи яхши ҳаракат қилди

  • 42'

    Вергхостнинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон ушлаб олди.

  • 41'

    Қўполликлар бироз кўпайиб кетди. Бу сафар Дилейни сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 39'

    Рақибга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Штеффен огоҳлантирилди.

  • 38'

    Санчо узатган тўпга Ҳоланд зарба бера олмади. Яна бир вазият қўлдан кетди.

  • 36'

    Майдон эгалари рақиб жарима майдони атрофида тўпни бир-бирига узатиб, ҳимоядаги бўш ҳудудларни қидирмоқда.

  • 33'

    Ҳоланднинг кучли зарбасини ҳимоячи қайтариб қолди. "Боруссия" голга тобора яқинроқ келмоқда.

  • 32'

    Бу сафар Арнольд рақиб жарима майдонида йиқилди. Рефери яна ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 30'

    Ройс жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳозирча, ҳакам жим!

  • 28'

    Ҳоланднинг узоқ масофадан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 26'

    Янник Герхардтга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 25'

    Майдон марказида Герхердтга ниисбатан қоида бузган Ҳуммельс огоҳлантирилди.

  • 23'

    Штеффеннинг зарбасидан кейин тўп Витселнинг қўлига тегиб кетди. Бироқ ВАРдаги ёрдамчиларига қўлоқ солган ҳакам қўлни табиий ҳолатда деб топди.

  • 21'

    "Вольфсбург" футболчилари жарима майдони ичида бир-бирига ҳалал бериб юборди. Бироқ Штеффен кучсиз бўлса-да, зарба беришга улгурди.

  • 20'

    Сильвага нисбатан ишлатилган қўполлик учун меҳмонлар яхши стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 19'

    Тома Меньенинг жарима майдонига оширган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 17'

    Бурчакдан оширилган тўпга Ҳоланд бироз ета олмади.

  • 15'

    "Вольфсбург" футболчилари майдон марказида қисқа узатмалар билан рақибни кўпроқ югуришга мажбур қиляпти.

  • 13'

    Санчонинг бурчакдан узатган тўпига жамоадошлари зарба бера олмади.

  • 12'

    Геррейрунинг жарима майдони томон узатган тўпи ҳимоячилардан ўтмади.

  • 10'

    Ройснинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди. "Асаларилар" уйғонди чоғи.

  • 8'

    Меҳмонлар рақибга босим уюштириб, марказдаёқ тўпни олиб қўйишга эришмоқда.

  • 6'

    Бу сафар Герхардтнинг зарбаси хавфли чиқди. Бироқ тўп йўналишини Ҳуммельс ўзгартиришга эришди.

  • 5'

    "Боруссия" ҳимоячилари хатосидан кейин тўпни эгаллаб олган Шлагер ноаниқ зарба берди.

  • 3'

    Меҳмонлар илк дақиқалардан фаол ўйин кўрсатмоқда. Улар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси тайёр!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида бошланади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!