Ҳозир юқори дивизионда ўйнамаётган кучли бешлик чемпионлари ТОП-5

Сўнгги 10 йилдан буён Бундеслигада фақатгина “Бавария” ёки “Боруссия” Дортмунд ғолиб чиқмоқда. Францияда эса охирги 7та мавсумнинг 6тасида ПСЖ тенгсиз бўлди. Ла Лигада эса чемпионлик учун кураш доимгидек “Барселона” ва “Реал” ўртасида кечади (айрим ҳолларда “Атлетико”ни инобатга олмаганда).

Бироқ, кучли бешлик чемпионатларида ҳам яқин ўтмишда кутилмаган жамоалар бош совринни қўлга киритишган. Афсуски, улар ҳозир хатто юқори дивизионда ҳам тўп суришмаяпти. Қуйида ана шундай жамоаларни келтириб ўтамиз:

"Кайзерслаутерн" (Германия)

Чемпион бўлган – 1997/98 йилги мавсум

Ҳозирги ҳолати – 3-Бундеслига

"Блэкберн Роверс" (Англия)

Чемпион бўлган – 1994/95 йилги мавсум

Ҳозирги ҳолати – Чемпионшип

"Депортиво" (Испания)

Чемпион бўлган – 1999/00 йилги мавсум

Ҳозирги ҳолати – Сегунда

"Осер" (Франция)

Чемпион бўлган – 1995/96 йилги мавсум

Ҳозирги ҳолати – Лига 2

"Ланс" (Франция)

Чемпион бўлган – 1997/98 йилги мавсум

Ҳозирги ҳолати – Лига 2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!