Ҳужумчи учун сўралган сумма “Барса”ни шокка туширди

“Барселона” бир неча ҳафта давом этган музокараларда “Атлетик” ҳужумчиси Нико Уильямсни трансферга кўндира олмаганидан кейин эътиборини “Милан” вакили Рафаэль Леауга қаратган эди.

Италиянинг машҳур нашри La Gazzetta dello Sport миланликлар португалиялик ўйинчини Каталонияга қўйиб юборишга тайёрлигини ёзди. Манбага кўра, “Милан” хўжайинлари бу трансфер учун 175 миллион евро сўраяпти.

“Барселона” молиявий аҳволидан келиб чиқиб, бу сумманинг ярмини ҳам тўлай олмайди. Миланликлар эса, каталониялик мутасаддиларнинг таклифига кўнмаса керак.

Аввалроқ, “Барса” янги ҳужумчи учун 58 миллион евро миқдорида маблағ ажратгани ва бу суммадан ташқари ҳамкорларга ўз футболчиларидан бирини бериши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

Манбанинг таъкидлашича, 25 ёшли Леаунинг ўзи кучини янги чемпионатда синаб кўришга тайёрлигини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!