"Ҳумо" дарвозабони эътироф этилди (видео)

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси ўз майдонида Воскресенскнинг "Химик" клубини қабул қилди ва 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Беллашувдан сўнг одатга кўра, "Ҳумо" таркибидаги энг яхши хоккейчи аниқланди.

Унга кўра, "қанотлилар"нинг асосий дарвозабони Роман Смирягин учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб эътироф этилди ва ўзбек дўпписини қўлга киритди. У мазкур дўппини Семён Валуйскийдан қабул қилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!