"Ҳумо" ҳимоячиси Хабибнинг жамоага келиши ҳақида: Бу янгиликни катта ҳаяжон билан қарши олдик

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби россиялик аралаш жанг санъатлари устаси Хабиб Нурмагомедов билан ҳамкорлик масаласида ўзаро келишувга эришгани ҳақида хабар берган эдик. Аммо, бу катта эҳтимол билан 1 апрель ҳазили бўлиши мумкин.

"Қанотлилар" ҳимоячиси Игорь Мережко ушбу янгиликка ўз муносабатини билдирди.

"Биз бу янгиликни жамоамиз катта ҳаёжон билан қарши олди. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийимиз Арнис Ритениекс жанг санъати бўйича яхши маҳоратга эга ва энди Хабиб билан биргаликда улар бизга кўплаб янги нарсаларни ўргатишади. Хабибнинг жамоамизга келишини сабрсизлик билан кутяпмиз", - дея Мережконинг сўзларини келтириб ўтди клуб расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!