Асосий мазмунга ўтиш

Хоккей

"Ҳумо" мавсумни мағлубият билан бошлади

Карим Худайқулов
Изоҳлар: 1

Бугунги ўйинни томоша қилиш учун аренага 3257 нафар мухлис ташриф буюрган.

Тошкентга хоккей ҳавоси яна қайтди. Янги мавсумни Қозоғистон очиқ чемпионатида бошлаган “Ҳумо” клуби илк турни “Номад” жамоасига қарши ўтказди.

Ўйин аввалида ўтказилган тантанали очилиш маросимида Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Абдулла Асланов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов сўз олиб, барча хоккей ихлосмандларини янги мавсум бошлангани билан қутлашди.

Шиддатли кечган баҳсда Нур-Султондан ташриф буюрган хоккейчилар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. “Ҳумо” клубининг маълум қилишича, бугунги ўйинни томоша қилиш учун аренага 3257 нафар мухлис ташриф буюрган. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ