"Ҳумо" осмонида қора булутлар. Жамоа яна мағлуб бўлди

Тошкентнинг "Ҳумо" клуби ўз майдонида Россия Федерациясининг Ханти-Мансийск шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган "Югра"га қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган беллашув меҳмонларнинг 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якун топди.

Шу тариқа, "Ҳумо" қаторасига иккинчи учрашувда ҳам мағлуб бўлди. Евгений Попихин шогирдлари ўзларининг навбатдаги баҳсини 7 октябрь куни Ангарскнинг "Ермак" клубига қарши ўтказади.

ВХЛ. Мунтазам чемпионат

"Ҳумо" (Тошкент) - "Югра" (Ханти-Мансийск)

0:1 - Арсенюк (Пилипенко, 31:24 ГБ)
0:2 - Борисенков (Арсенюк, Пилипенко, 34:19)
1:2 - Валуйский (Здунов, 57:38 ГБ)
1:3 - Пилипенко (Борисенков, Арсенюк, 57:51)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!