"Ҳумо" ўз таркибини 3 ҳоккейчи билан кучайтирди

"Ҳумо" ҳоккей клуби ўз таркибини янги ўйинчилар билан кучайтирмоқда.

"Қанотлилар" 3 нафар ҳоккейчи билан шартнома имзоланганини маълум қилди.

-Андрей Легалин, "Спартак" Москва тарбияланувчиси, "Ҳумо"дан олдин Словакиянинг "Топольчаны" жамоаси шарафини ҳимоя қилган;

-Антон Рехтин, фаолиятини Новокузнецкнинг "Металлург"ида бошлаган. Тошкентга келишидан олдин "Зауралье"да ўйнаган;

-Дмитрий Селютин, "Кристалл" Электросталь клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У "қанотлилар" сафига Латвия чемпионати вакили "Лиепая"дан келиб қўшилди.

"Ҳумо" сафига келган ҳоккейчиларнинг барчаси ҳужумчи саналади.

humoga kelgan 3 hokkeychi

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!