"Ҳумо" сардори фаолиятини қаерда давом эттириши маълум бўлди (видео)

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби сардори Александр Шербина фаолиятини Қарағанданинг "Сариарка" жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди. Ушбу жамоа Олий хоккей лигасидаги етакчи жамоалардан бири саналади. Жумладан, Петров кубогини қўлга киритган сўнгги клуб ҳам айнан "Сариарка" клубидир.

31 ёшли хоккейчи ўтган мавсум "қанотлилар" сафида 44 баҳсда иштирок этиб, 9  та гол киритган ва 7 та голли узатмани амалга оширишга эришган эди. 

Қайд этиш жоиз, Шербина бунга қадар "СКА-Нева", "Северсталь", "Сокол", "Динамо" (Санкт-Петербург), "Сочи", "Буран", "Нефтяник", ВМФ ХК, "Витязь" ва СКА жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!