"Ҳумо" хоккей клуби "Лада кубоги"да иштирок этади
Мавсум олдидан Евгений Попихин бошқарувидаги "Ҳумо" хоккейчилари Россия Федерациясининг Тольятти шаҳрида ўтадиган "Лада кубоги"да иштирок этишади. 26-29 август кунлари бўлиб ўтадиган мазкур мусобақада ОХЛнинг яна уч жамоаси иштирок этади.
Булар "Лада" (Тольятти), "Ижсталь" (Ижевск) ва Самаранинг ЦСК ВВС клубларидир. Ушбу турнир бир даврали тизимда бўлиб ўтади. Яъни, мусобақада иштирок этаётган тўрт клуб ўзаро учтадан ўйинда иштирок этишади ва ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланади.
Маълумот учун, "Лада кубоги" 2003 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган турнир саналади. 2015 ва 2016 йилги мавсумларда унда Минтақавий хоккей лигаси (КХЛ) жамоалари иштирок этишган бўлишса, 2010-2014 ва 2018 йилдан ОХЛ клублари ҳам иштирокчи жамоалар қаторидан ўрин олган.
Тольяттининг "Лада" клуби мазкур турнирда саккиз бор чемпион бўлган. Шунингдек, "Нефтехимик" (2007), "Автомобилист" (2016), "Саров" (2010), "Торос" (2011 ва 2012) ҳамда "Ижсталь" (2018) жамоалари ҳам "Лада кубоги"ни қўлга киритишган.
Фикрлар