Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби ҳужумчиси Евгений Григоренко фаолиятини Тольяттининг "Лада" жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Григоренко якунига етмай қолган мавсумда "қанотлилар" сафида мунтазам чемпионатда 51 баҳсда иштирок этиб, 39 (18+21) очко жамғариб, жамоанинг энг яхши тўпурари бўлган эди. Плей-оффда эса 11 учрашувда 6 очко ишлаган (3+3).

Маълумот учун, 27 ёшли хоккейчи Магнитогорск шаҳрида хоккей сир-асрорларини ўрганган бўлиб, 2010 йил Ёшлар хоккей лигасида иштирок этувчи "Стальные Лисы" жамоаси сафида Харламов кубогида ғолиб бўлган. 2014 йилда эса Магнитогорскнинг "Металлург" клуби сафида Гагарин кубогини қўлга киритган.

Илгарироқ, "Лада" "Ҳумо"нинг  3 нафар хоккейчиси - Павел Здунов, Арсений Ерохин ва Надир Ислямов билан ҳам бир йиллик келишувга эришган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)