Евгений Попихин шогирдлари илк мавсумдаёқ плей-офф йўлланмасига эга чиқишди. Биз эса "қанотлилар"нинг мунтазам чемпионат доирасидаги учрашувлари статистикасига эътибор қаратишни лозим деб топдик.

Тошкентликлар ўз майдонларида жами 27 баҳс ўтказишди ва мазкур беллашувларга жами 100289 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 3714 мухлис келишини таъминлайди.

"Динамо" Санкт-Петербургга қарши беллашувда 6844 нафар томошабин "Ҳумо-Арена"га "қанотлилар"ни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрди ва бу жорий йилги мавсум учун рекорд натижага айланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)