"Ҳумо"нинг Қозоғистон Кубогидаги рақиблари маълум бўлди

TIGGO 2 PRO

Хабар берганимиздек, "Ҳумо" ҳоккей клуби Қозоғистон Кубогида иштирок этади.

Баҳслар 24-28 август санасига белгиланган бўлиб, унда 3 та шаҳардан 13 жамоа баҳс олиб боради. Ўз гуруҳида биринчи поғона эгалари ҳамда энг яхши иккинчи ўрин соҳиби плей-оффга йўл олади. Кубокнинг иккинчи босқичи 31 август - 1 сентябрь оралиғида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Шунингдек, "қанотлилар" матбуот хизмати жамоанинг сентябрь ойида "Ҳумо Арена"да ўйин ўтказишини маълум қилган.

Қуйида, бизникиларнинг рақиблари ва беллашув саналари билан танишиш имкониятига эгасиз. 

humo kubok sanalari

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию