Ҳумоюн Муртазоев: "Навбаҳор"га қарши ўйин биз учун финалдек эди
Бугун Coca-Cola Суперлигасининг 24-турида “Машъал” клуби ўз майдонида “Навбаҳор”ни 3:0 ҳисобида таслим этди. Натижада 9 ўйинлик ғалабасиз сериясига нуқта қўйди.
Ушбу учрашувда мезбонлар ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоев ҳам ғалабага катта ҳисса қўшди ва ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. Учрашувдан кейин sports.uz сайтига йирик ҳисобдаги ғалаба хусусида шундай деди:
- Бугунги ўйин ажойиб ўтди. “Навбаҳор”га қарши жиддий тайёрлангандик. Ушбу учрашув биз учун финалдек эди. Шундай қийинчиликка қарамай, матонат кўрсатиб ўйнаган жамоадошларимга раҳмат ва бизни стадионда қўллаб-қувватлаб турганларга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдираман.
“Машъал”га ўтганимдан кейин учинчи голимни урдим. Биламан, ҳужумчи учун бу жуда кам. Орада эса жароҳат олдим. Кейин тикланиш бироз қийин кечди. Натижада бир қанча баҳсларни ўтказиб юборишимга тўғри келди.
Яширмайман, жамоамизда молиявий қийинчилик бор. Лекин барчаси яхши бўлишига ишонамиз. Агар бугун ютмасак ўзимиз қийналиб қолардик. Молиявий томондан шундай қийинчилик бўлиб турганида майдонда бор кучини бериб тўп сурган жамоадошларимизга раҳмат, - дея муносабат билдирди, Муртазоев.
Фикрлар