Ҳумоюн Султонов барчани лол қолдирди
Ads

Малайзияда Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов асосий тўрга чиқди.

Ҳумоюн Султонов соврин жамғармаси 15.000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақанинг саралаш баҳслари сўнгги учрашувида швейцариялик Мирко Мартинесга қарши кортга чиқди.

Ўйиннинг биринчи сетини 2:6 ҳисобида бой бериб қўйган Ҳумоюн, иккинчи ва учинчи сетларда ўйин услубини ўзгартирди ва қолган сетларни 6:0 ҳисобида ютиб олди.

Шу тариқа, Ҳ.Султонов асосий тўрнинг биринчи даврасида латвиялик Мартинш Подзуш билан куч синашадиган бўлди.