Ҳуршидбек Тожибоев филиппинлик боксчига қарши жанг ўтказади
Профессионал боксда фаолият юритаётган яна бир ҳамюртимиз, Рио Олимпиадаси иштирокчиси Ҳуршидбек Тожибоев навбатдаги жангини 12 октябрь куни ўтказади. У Қозоғистонда ташкил этиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Унга филиппинлик Ивор Ластрилла рақиблик қилади. Филиппинлик чармқўлқоп устаси профи рингда 19 та жанг ўтказиб, уларнинг 7 тасида ғалаба қозонган. 11 бора мағлубиятга учраб, бир бора дуранг қайд этган. Ушбу жанг рейтинг мақомида бўлиб, 8 раунддан иборат бўлади.
Эслатиб ўтамиз: Ҳуршидбек профи рингда 2 та жанг ўтказиб, уларда ғалаба қозона олган. Мазкур жанг фаолиятидаги учинчиси бўлади.
Фикрлар