Ҳусаин Норчаев: Худога шукур дебют ўйинимни гол билан бошладим
Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси Иордания пойтахти Амманда йиғин ўтказмоқда. Кечаги машғулот мобайнида ЎФА матбуот хизмати ҳужумчи Ҳусаин Норчаевдан интервью олди.
– Терма жамоадаги таассуротлар аъло даражада. Ҳаммаси акаларим. Улар билан бирга ҳам ўйнаганман. Мени яхши қабул қилишгани учун катта раҳмат. Худога шукр, яхши қўшилиб олдим. Мураббий биринчи ўринда тартиб-интизомга эътибор беряпти, бу яхши деб ўйлайман. Футболда тартиб интизом энг муҳими.
Кеча (Малайзияга қарши ўйин, 5:1) дастлабки ўртоқлик учрашувимизни ўтказдик. Кўрган бўлсангиз, баҳс бизнинг назоратимизда бўлди. Худога шукр, дебют ўйинимни гол билан бошладим. Кейинги беллашувларда ҳам голлар уриб, терма жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламиз", -дейди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Норчаев Малайзияга қарши ўртоқлик учрашувида ўз номига гол ёздириб қўйганди.
Фикрлар