Ҳусанов финалда энг кўп ҳимоявий ҳаракат қайд этган футболчи бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Кубоги финал учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда "Челси" ва "манчестер Сити" клублари ўзаро куч синашишди. Якунда "шаҳарликлар" Антуан Семеньонинг голи эвазига минимал 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов ушбу учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди. Қуйида Ҳусановнинг финал учрашувида қайд этган статистикаси билан танишингиз мумкин.

"Челси"га қарши кечган баҳсда Ҳусанов ҳимояда энг кўп самарали ҳаракат қилган футболчи бўлди — 9 та:

Паслар аниқлиги — 58/63 (92%);
Рақиб зонасига паслар — 2 та;
Узун паслар — 2/4 (50%);
Рақибдан тўпни олиб қўйиш — 1 та;
Тўпни олиб чиқиш — 7 та;
Бош билан олиб чиқиш — 4 та;
Тўхтатиб қолиш — 1 та;
Йўқотилган тўпни қайтариб олиш — 2 марта;
Рақиб алдаб ўтиши — 0;
Ердаги тўп учун кураш — 1/2 (50%);
Ҳавода тўп учун кураш — 0/1 (0%);
Қоида бузиш —1 та.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!