Ҳусанов Франция чемпиони бўла оладими?

Янги мавсумда Европанинг кучли лигалари иштирокчилари орасидан чемпионликка имконияти бор жамоаларни аниқлаётган Opta статистика портали Франция чемпионати бўйича маълумотларни тақдим этди.

Сунъий интеллект Лига 1 жамоалари имкониятларини ўрганиб чиқиб, ПСЖ бу гал ҳам жиддий қаршиликларсиз яна олтин медалларга эга чиқишини кўрсатди. Париж суперклубининг чемпионлик имконияти 79 фоизга баҳоланмоқда.

Қолган бирорта жамоанинг кўрсаткичлари 10 фоизга ҳам етмади.

Компьютер ҳисоб-китобларидаги натижалар қуйидагича бўлди:  “Монако” (8,8%), “Лилль” (5,3%), “Ланс” (1,5%), “Марсель” (1,4%), “Ницца” (1%), “Лион” (1%), “Ренн” (1%) ва “Брест” (0,9%).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Ланс” сафида иккинчи мавсумини ўтказмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!