Ҳусанов ҳам зўр, уни кузатиб боряпмиз!

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов бугунги кунда энг машҳур ўзбек футболчисига айланган. Бунга асосий сабаб сифатида унинг бир йил муқаддам Франциянинг “Ланс” клубидан Англиянинг “Манчестер Сити” жамоасига трансфер қилинганини кўрсатиш мумкин.

Ҳусанов Англияга қадам қўйганига бир йилдан ошмоқда ва шу пайтга қадар 21 ёшли футболчимиз Хосеп Гвардиола бошчилигидаги мураббийлар штаби, “Манчестер Сити” раҳбарияти ва жамоанинг бутун дунё бўйлаб ёйилган мухлислари ишончини оқлаб келмоқда.

Абдуқодирнинг фаолиятини нафақат ўзбекистонлик футбол ишқибозлари, балки бошқа мамлакатлар вакиллари ҳам синчковлик билан кузатиб бормоқда.

Украинанинг энг машҳур клуби – “Динамо Киев”нинг 20 ёшли ҳимоячиси Тарас Михавко Европа клубларидаги қайси чарм тўп усталари ўйинини кузатиб бориши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Абдуқодир Ҳусанов номини ҳам тилга олди.

- Менга Дортмунднинг “Боруссия” жамоасидаги Нико Шлоттербекнинг ўйини ёқади. Мен уни кузатиб бораман, ўйинини томоша қиламан, айниқса, услуби менга жуда маъқул.

Табиийки, ҳамюртим Илья Забарний ҳам менга ёқади. Айниқса, “Манчестер Сити”даги Абдуқодир Ҳусановни ҳам ёқтираман. У ҳам ёш футболчи, бироқ кўрсаткичлари аъло даражада. Англия Премьер-лигасида “Манчестер Сити”га мухлислик қиламан ва Абдуқодирнинг ўйинларини ҳам томоша қилиб бораман.

Шунингдек, “Арсенал”да ўйнаётган Вильям Салиба ва Габриэл умуман бошқа даражадаги ўйинчилар эканини айтишим керак. У лигада ўйнаётганларнинг ҳаммаси жуда кучли футболчилардир, - деди Тарас Михавко.

Михавко жорий мавсумда “Динамо Киев” жамоаси таркибида 26 та учрашувда майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол ҳам қилди.  Ёш ҳимочи 2026 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш турнирида Франция терма жамоасига қарши ўтказилган баҳсда Украина терма жамоасидаги дебютини нишонлади.

Эслатиб ўтамиз, профессионал фаолиятини Беларуснинг “Энергетик-БГУ” жамоасида бошлаган Абуқодир 2023 йилнинг ёзида Франциянинг ўша пайтдаги вице-чемпиони “Ланс”га кўчиб ўтган. 2025 йилнинг 20 январида эса, “Манчестер Сити” раҳбарияти лансликларга 40 миллион евро тўлаб, Ҳусановни ўз сафига қўшиб олди.

Бугунги кунда ҳамюртимиз “Манчестер Сити”нинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланган. Хосеп Гвардиола ҳимоянинг ҳам ўнг қаноти, ҳам марказида ишончли ўйнай оладиган Ҳусановнинг келажагини жуда юқори баҳоламоқда.

Ҳусановдан бошқа вариант йўқ!

Гвардиола Ҳусановнинг “Сити”даги бир йиллик фаолиятига баҳо берди
Ҳусановнинг ўзига ва мухлисларига хушхабар

Гвардиола умиди: Ҳусанов қандай қилиб “Манчестер Сити” етакчисига айланди?

Ҳусанов Англияда “топ-5”га кирди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!