"Ҳусанов "Тоттенхэм"да жисмоний тарафлама ўйнашга тайёр, аммо..."

Ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановга Европанинг кўплаб клубларидан қизиқишлар бўлмоқда. Футболчимиз Европа футболи мухлислари орасида ҳам анча танилиб қолгани бор гап. 

Бугун унга "Манчестер Сити", ПСЖ ва "Атлетико" каби клублар қизиқаётгани ҳақида Франциянинг таниқли "L’Équipe" нашри хабар берди. Аввалроқ, "Foot Mercato" ҳамда "The Telegraph" нашрлари футболчимизни ПСЖ, "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" каби клублар ўз сафига қўшиб олмоқчилиги ҳақида ёзганди. 

"Х" ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси ҳамда "Тоттенхэм" мухлиси Жек Милан Шкриньяр "Тоттенхэм"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга: "Биз бу йигит билан 6 йилдан бери боғланамиз", дея изоҳ қолдирди. 



Шундан сўнг "Hoji" никли ўзбекистонлик мухлис унинг Ҳусановнинг "Тоттенхэм"га эҳтимолий трансфери борасида фикрлари билан қизиқди: 

"Ҳусанов жисмонан тайёр. Тезлик жуда юқори. Ва у кимни алмаштиради? Кути (Ромеро) ёки Микки (Ван де Вен 

Менга Ҳусанов ёқади. Бироқ кимдир кетмаса, мен уни асосий таркибда кўрмаяпман",
- деди "X" фойдаланувчиси ва "Тоттенхэм" мухлиси. 

Таъкидлаш керак, француз клуби футболчимизни фақатгина 30 миллион евролик таклиф тушган тақдирда сотишга тайёр. Жорий мавсумда Ҳусанов "Ланс" сафида жами 15 та беллашувда 1129 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. Унинг "Трансфермаркт" порталидаги баҳоси 12 миллион евро этиб белгиланган. 

Эндигина 20 ёшга тўлган футболчимиз айни вақтда Осиёнинг энг қиммат ҳимоячилари орасида Ким Мин Же ("Бавария, 45 миллион евро), Ҳироки Ито ("Бавария", 30 миллион евро) ҳамда Ко Итакура ("Боруссия" М, 15 милилон евро) каби футболчилардан сўнг 4-энг қиммат фулбек бўлиб турибди. Шунингдек, у ушбу қитъада 20 ёшгача бўлган футболчилар орасида барча позициялар бўйича энг қиммат ўйинчи саналади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!