Ҳусановдан воз кечиш катта хато бўлади!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг “Челси” клуби “Манчестер Сити”да ўз салоҳиятини намойиш қилиб келаётган Абдуқодир Ҳусановга харидор ва футболчи атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда.

Ўзбекистонлик ҳимоячи Энцо Мареска жамоага келганидан сўнг асосий таркибдаги ўрнини йўқотди ва Премьер-лиганинг сўнгги икки турида захирада қолди.

Англия футболи экспертлари Ҳусановнинг трансфери қанчалар асосли эканини таҳлил қилмоқда ва легионер атрофидаги вазиятни ойдинлаштиришга уриняпти.

Мареска “Манчестер Сити”даги ишини эндигина бошлади ва жамоа Англия Премьер-лигасининг  бешта ўйинида бешта ғалаба билан турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.

Рубен Диаш жамоа сардори ва бош мураббийнинг асосий ишончли футболчисига айланди. Аммо мавсум узоқ давом этади, Ҳусанов эса марказий ҳимоячи бўлишига қарамай, ҳимоянинг ўнг қанотида ҳам ўйнай олади. Бир учрашувда у чап қанотни ҳам ёпа олишини кўрсатди.

“Манчестер Сити” барча совринлар учун курашади ва бу мавсум ҳам Ҳусанов учун майдонда етарлича ўйин амалиёти топилади. “Сити”даги фаолияти давомида ўз ўйинини мунтазам ривожлантириб бораётган Ҳусанов учун ҳам “Челси” ёки бошқа жамоага ўтиши салбий таъсир қилиши ва ортга қадам бўлиши мумкин.

Қолаверса, яқиндагина меҳнат шартномасини 2031 йилнинг ярмигача узайтирган “Манчестер Сити”нинг Ҳусановни сотишига ҳам ҳеч қандай асос йўқ. У Европадаги энг истиқболли ёш марказий ҳимоячилардан бири эканини исботлаган. Рубен Диаш эса 29 ёшда, клубга барча позицияларда етарлича захира керак. Абдуқодир ҳимоя чизиғининг исталган нуқтасида ўйнай олади. Шунинг учун Ҳусановдан воз кечиш хато бўлади.

“Челси”да эса академия тарбияланувчиси Жош Ачимпонг бор. Бу марказий ҳимоячи янги бош мураббий Хаби Алонсо қўл остида мунтазам ўйнаб келмоқда. Ҳусанов келса, Жош ўсишдан тўхтаб қолади. Воқеаларнинг бундан ривожланиши “Челси” фойдасинга ишламайди. Қолаверса, “Челси” яқинда Лакруани 60 миллион еврога сотиб олди, қишки трансфер ойнасида эса клубга яна бир ҳимоячи эмас, балки марказий ярим ҳимоячи керак.

Ҳусанов шубҳасиз иқтидорли футболчи. Аммо “Челси” уни олиши қийин. Чунки “Манчестер Сити” легионерни сотишни истамайди. Ҳусановнинг ўзи ҳам худди ўтган мавсумда бўлгани каби “Сити” асосий таркиби учун курашиб, жамоада мустаҳкам ўрин эгаллаши мумкин.

Ҳусановнинг трансфери Европадаги топ-хабарлар қаторига кирди

Суперклуб Ҳусановни энг қиммат ҳимоячига айлантирмоқчи!

Ҳусанов, бизга ўтсанг тўлиқ ўйнайсан! Трансфер бўладими?

“Манчестер Сити” Шомуродовнинг голига муносабат билдирди

Эронликлар Ўзбекистон ва Каннаваро ишидан ҳайратда!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!