Эронликлар Ўзбекистон ва Каннаваро ишидан ҳайратда!
Эроннинг машҳур футбол манбаларидан бири — Team Melli Actu Фарғонада бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида миллий жамоанинг Ўзбекистонга ютқазганидан сўнг кескин танқидий муносабат билдирди.
Нашрда таъкидланишича, Эрон терма жамоаси яна бир бор жуда заиф ўйин намойиш этгани эронликларнинг ҳафсаласини пир қилган.
- Эрон яна бир фожеавий ўйин кўрсатди! Амир Ғаленоий учинчи бор кетма-кет Ўзбекистонга мағлуб бўлди ва ҳали-ҳануз бу жамоани юта олмаяпти.
Эроннинг ўзбекларга қарши ғалабасиз серияси эндиликда етти ўйингача чўзилди — бу вақт ичида бирорта ғалаба йўқ.
Терма жамоа бош мураббийи ҳали ҳам ўша эски таркибга таянаётгани, ёшларга етарлича имконият берилмаётгани, авлодлар алмашинуви кечиктираётгани танқид қилиняпти. Амир Ғаленоийнинг иш услуби “қўлбола ишланмалар” ва саботажга қиёс қилинган, унинг мутахассис сифатидаги ожизлиги таъкидланяпти.
Шу билан бирга, яна бир бор Ўзбекистон терма жамоаси ва унинг бош мураббийи Фабио Каннаваро томонидан унга ҳақиқий тактик дарс ўтилганини айтиш лозим, — деб ёзади Team Melli Actu экспертлари.
Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис Фабио Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон терма жамоаси Фарғонада Эронни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйиннинг 10-дақиқасида ҳисобни Элдор Шомуродов ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан кейин очди. Иккинчи бўлим бошида эса Жаҳонгир Ўрозов ўз дарвозасига гол уриб қўйди ва ҳисоб тенглашди.
Орадан кўп ўтмай, Эрон дарвозабони жарима майжончасига ёриб кирган Беҳруз Каримовнинг юзига зарба бериб юборди. Бельгиланган пенальтини 58-дақиқада Шомуродов голга айлантириб, дублини расмийлаштирди.
Тўхталишлар учун қўшиб берилган учинчи дақиқада Ҳусайн Норчаев яна бир гол уриб, учрашувга якуний нуқта қўйди.

Фикрлар