Ҳусанов Рамазонда мени ҳайратга солган!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Беларуснинг “«Динамо-Минск” жамоасинин  собиқ раҳбарларидан бири, самбо бўйича уч карра жаҳон чемпиони ва тўрт карра Европа чемпиони Владимир Япринцев айни пайтда “Манчестер Сити”да порлаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг “Энергетик-БГУ”да шаклланиш даврларини эслаб, фикр билдирди.

- Мен футболдаги ёрқин шахсларга қизиқаман. Яширмайман, маълум маънода мен “Манчестер Сити” даражасигача ўсган Абдуқодир Ҳусановнинг шаклланишига алоқадорман.

Бу йигит менда ниҳоятда катта таассурот қолдирган. Абдуқодир муқаддас Рамазон ойида рўза тутиб, бошқа ҳар қандай ойдаги каби ўзини аямасдан машғулот қиларди. Ҳолбуки, бу вақтда мусулмонлар тонгдан қуёш ботгунга қадар ичимлик ва овқатдан тийиладилар.

Мен унга қараб, ўзимни, яъни катта шаҳарга келиб, уни забт этиши ва азалий орзусига етишиш учун олдинга интилиши керак бўлган болалик давримни эслардим.

Биласизми, шунинг учун ҳам мен спортни яхши кўраман, у одамни ўз болалигига қайтара олади, - деди Владимир Япринцев.

Абдуқодир Ҳусанов бугун Ўзбекистоннинг энг машҳур футболчисига айланди. Унинг дунё бўйлаб кўплаб персонал мухлислари бор ва уларнинг сони тобора ортиб бормоқда.

Абдуқодир “Бунёдкор” клуби академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ профессионал фаолиятини Балеруснинг “Энергетик-БГУ” жамоасида бошлаган.

Ҳусанов 2022-2023 йиллар давомида илгари “Энергетик-БГУ” номи билан фаолият кўрсатган, ҳозирда “СКА-1938 Минск”, деб аталаётган жамоада ўйнаган. Иқтидорли футболчимиз минскликлар таркибида жами 34 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўрттадан гол ва ассист расмийлаштирган. Ўша жамоа сафида Беларусь чемпионатида кумуш медаль совриндори бўлган.

2023 йилнинг ёзида Франциянинг ўша пайтдаги вице-чемпиони “Ланс” ўзбек футболчисини ўз сафига қўшиб олди. Бу клуб сафида Абдуқодир 31 та учрашувда қатнашиб, битта голли узатма муаллифи бўлди. “Ланс” ўйинчиси сифатида илк бор Еврокубокларда майдонга тушди.

Орадан бир ярим йил ўтиб, 2025 йилнинг 20 январь куни “Манчестер Сити” ўзбек ҳимоячисни 40 миллион евро эвазига ўз таркибига қўшиб олди.

Абдуқодир иккита топ-лигада ўйнаган ягона ўзбек футболчисидир. Бундан ташқари, у манчестерликлар сафида Англия лигаси кубогини қўлга киритиб, бу мамлакатда биринчи бор совриндор ҳам бўлди.  

Шацких: Ҳусановни бу футболчи билан солиштирманг!

У мени ютади! Машҳур ҳужумчи Ҳусановнинг зўрлигини тан олди

“Сити”ни биринчи ўринга кўтаришга ҳисса қўшган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродовдан қолган жойни Муҳаммад Салоҳ эгаллайди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!