
Ҳусановнинг шериги кутилмаганда фаолиятини тугатмоқчи бўлди
“Манчестер Сити”нинг тажрибали марказий ҳимоячиси Жон Стоунз бутун жамоа учун қийин ўтган аввалги мавсумдан кейин фаолиятини якунламоқчи бўлганини тан олди.
- Ўтган мавсум мен учун осон ўтгани йўқ, ҳатто фаолиятимни тугатишни ҳам ўйлаб қолгандим. Ҳаммасидан тўйиб кетган эдим ва бошқа ўйнашни истамасдим. Профессионал бўлганимдан келиб чиқиб, қўлимдан келганини қилсам ҳам, жароҳатларга йўлиқавердим ва нима қилишни билмай қолгандим. Жуда қийин ҳолат бу.
Одам айрим вазиятларда нега бундай бўлаётганини тушунмай ҳам қолар экан.Яхши ўйнаш ва доим юқори спорт формада бўлиш учун бор кучингни сарфласанг ва ҳаёт тарзингни шунга мослаб яшасанг, бунақа омадсизликлар янада аламли таъсир қилади.
Бунақа ҳолат келиб чиқиш сабабларининг билсанг, “мана шу ишланинг натижаси туфайли шу ҳолат юзага келди”, деб ўзингни овутиш осон. Лекин ҳамма нарсани талаб даражасида бажариб туриб, бунақа муаммоларга дуч келсанг, руҳий томондан жуда қийин бўлар экан. Энди ҳаётимда бу ҳолат такрорланмаслигига умид қиламан, - деди Жон Стоунз.
31 ёшли англиялик футболчи аслида “Барнсли” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу жамоадан кейин Стоунз 2013 йили “Эвертон”га ўтиб, мерсисайдликлар сафида уч йил ўйнади. 2016 йили “Манчестер Сити” иқтидорли ҳимоячини 55,6 миллион евро тўлаб ўз сафига қўшиб олди.
Хосеп Гвардиола қўл остида клублар миқёсидаги барча нуфузли совринларга эга бўлган Жон Стоунзнинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида тугайди. Унинг клубдаги келажаги ҳозирча мавҳум бўлиб турибди.
Каннаваро ҳайратга соляпти! Ўзбекистоннинг янги бош мураббийига Европадан қандай муносабат бўлди?
Янги мураббий 9 футболчини терма жамоадан чиқарди
ChatGPT Ҳусанов гол урган жамоага манчестерлик футболчини жойлади
Ўзбекистонда мундиални “ёндирадиган” учта футболчи бор!
Фикрлар