Ҳусанов “даҳшатли” қурол, мураббий уни кутяпти!

  • 8 октября, 06:54
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ФИФА кунлари муносабати билан миллий лигаларда эълон қилинган икки ҳафталик танаффус давомида клублар ўз ишларини тартибга солиш, таркибни оптималлаштириш, ўйин схемаларини қайта кўриб чиқиш имкониятига эга бўлади.

Tecno

Хусусан, жорий мавсумда барча жабҳалар – Англия Премьер-лигаси, Европа Чемпионлар лигаси ва ички кубоклар ўйналадиган турнирларда бош совринлар учун курашишни мақсад қилган “Манчестер Сити” ҳам мавсумнинг қизғин палласига ҳозирлик кўрмоқда.

Ушбу клуб фаолиятини ёритиб келаётган нуфузли манба – esteemedkompany.com портали экспертлари Хосеп Гвардиола ҳали тўлиқ фойдалана олмаётган кучли “қуроллари” – асосий таркибнинг жароҳатланган тўрт футболчисининг сафга қайтишини интизорлик билан кутаётганини маълум қилди.

Sports.uz портали ушбу манба экспертларининг “Манчестер Сити” атрофидаги вазиятга оид тайёрлаган сўнгги маълумотларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этишни маъқул топди.

- “Манчестер Сити”да ҳали янги мавсумда тўлиқ қўлланилмаган кучли “қуроллар” борлигини унутмаслик лозим. Хосеп Гвардиола жамоаси октябрь ойидаги танаффусга кўтаринки кайфият чиқди. Чунки улар барча турнирда қаторасига еттита учрашувни мағлубиятсиз якунлади.

Хосеп Гвардиола жамоаси 2025-2026 йилги мавсумда шиддатини ошириб боряпти ва келажакка умид билан қараш учун етарлича сабабларни топиш мумкин.

Ҳозиргача, Райан Айт-Нури, Райан Шерки ва Умар Мармуш “Манчестер Сити” ўйинларида ўз маҳоратларини тўлиқ кўрсатиш имконига эга бўлгани йўқ. Абдуқодир  Ҳусанов эса, спорт формасидан келиб чиқиб, жамоанинг ўнг қанотида асосий ҳимоячи бўла олишга қодирлигини кўрсатиб қўйди.

Бу тўрт нафар ўйинчининг бари халқаро танаффусдан кейин “Манчестер Сити”нинг жанговар таркибига қайтиб, Хосеп Гвардиола рақибга зарба бера оладиган қудратли кучларга эга бўлади.

Жароҳатланган тўрт етакчи орасида фақатгина Райан Шерки еттинчи турда “Брентфорд”га қарши учрашув қайдномасига киритилди. Лекин франциялик ҳужумкор футболчининг майдонга тушиши бироз вақт талаб этадиган масала эди. Бу ўйинчи учрашув натижасини таъминлаб берадиган хусусияти билан Хосеп Гвардиола эътиборини қозонган.

Умар Мармуш, Райан Айт-Нури ва Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам сафга қайтиши Пеп жамоасининг кучига куч қўшади.

“Манчестер Сити” таркибда рақиб жарима майдончасида Эрлинг Холанддан бошқа дарвозага хавф сола оладиган ўйинчи бўлишини хоҳлаяпти. Бу масалани Умар Мармуш ҳал қила олади.

Айт-Нури йўқлигида Нико О’Райли чап қанот ҳимоясини ўзиники қилиб олди. Лекин жарозир ҳимоячи саломатлигини тиклаб олиши билан “Сити”га умуман бошқа ўйин услубини олиб киради. Райан ажойиб техник маҳоратга эга ва жамоага тўпни назорат қилишда устунликни олиб беради.

Абдуқодир Ҳусанов эса, ўзи ўйнаган учрашувларда нафақат ҳимоя марказида, балки ўнг қанотда ҳам асосий ҳимоячи вазифасини тўлиқ ва мукаммал бажара олишини исботлаб қўйди. Ҳусанов тўқнашувларга тўлиқ тайёр бўлса, “Манчестер Сити” ҳимояси жуда мустаҳкам даражага етади ва янада кучаяди.

Агар Пеп Гвардиоланинг барча ўйинчилари жамланса, “Манчестер Сити” таркиби ҳавас қиладиган даражада мукаммал кўриниш ҳосил қилади. Шерки, Мармуш, Айт-Нури ва Ҳусанов ёрдамида бош мураббий олдида ўта катта салоҳиятга эга таркибни шакллантиришда анчагина янги вариантлар пайдо бўлади.

Айниқса, Абдуқодир Ҳусановнинг қайтиши жамоанинг ҳимояланиш қобилиятини юқори босқичига кўтара олади. Унинг тезкорлиги ва жисмоний куч-қуввати Хосеп Гвардиола учун ҳақиқий қудратли “қурол” ҳисобланади. Ҳусановнинг қўшилиши билан “Манчестер Сити” таркиби ўзининг энг кучли даражасига чиқади.

Райан Айт-Нурининг жамоадан жой олиши Ҳусанов сингари сезиларли таъсир келтириб чиқармаслиги мумкин, лекин жамоанинг тўпга эгалик қилишини таъминлаб, мураббий учун турли тактик схемалар қўллаш имконини оширади, - деб ёзди esteemedkompany.com портали эксперти Адам Марретт.  

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” халқаро танаффусдан кейин Англия Премьер-лигасидаги биринчи учрашувини 18 октябрь куни ўз майдонида “Эвертон”га қарши ўтказади. Хосеп Гвардиола шогирдлари бу учрашувдан уч кун ўтиб Европа Чемпионлар лигаси доирасида Испанияда “Вильярреал” билан ўйнайди.

Ҳусанов машҳур футболчининг мундиалга йўлини тўсиб қўйди

Ҳусановнинг шериги кутилмаганда фаолиятини тугатмоқчи бўлди

 
hatGPT Ҳусанов гол урган жамоага манчестерлик футболчини жойлади

Ўзбекистонда мундиални “ёндирадиган” учта футболчи бор!

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию