Ҳушёр бўлинг, Ўзбекистоннинг икки устуни бор!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қозоғистон Профессионал футболчилар уюшмаси бошқаруви раиси Олжас Абраев журналистлар билан суҳбатда 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг имкониятларини таҳлил қилди.

Ўзбекистон терма жамоасининг ҳозирги таркиби ҳақида гапирар экан, Олжас Абраев жамоанинг бир нечта асосий устунликларини ажратиб кўрсатди.

Ўзаро тушуниш, жипслик ва таркибдаги мувозанат. Ўзбекистон терма жамоасида тажрибали етакчилар ҳам, иқтидорли ёшлар ҳам бор”, - деди Олжас Абраев.

Экспертнинг таъкидлашича, хорижда тўп сураётган футболчиларнинг мавжудлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Хориж чемпионатларида ўйнаётган футболчиларнинг борлиги ҳам жамоанинг даражаси ва самарадорлигига таъсир кўрсатади”, -  деди мутахассис.

Олжас Абраев жамоа етакчилари Абдуқодир Ҳусанов ва Элдор Шомуродов ҳақида ҳам алоҳида фикр билдирди.

Бу футболчиларнинг ютуқлари ҳаммасини намоён этиб турибди. Ҳусанов нафақат Англиянинг, балки бутун дунёнинг энг яхши клубларидан бири бўлган “Манчестер Сити”нинг асосий ротациясидаги футболчи ҳисобланади. У қимматли тажриба тўпламоқда ва ривожланишда давом этмоқда”, - деди эксперт.

Мутахассис Элдор Шомуродовга ҳам юқори баҳо берди.

Туркия чемпионати якунларига кўра у энг яхши тўпурар бўлди. Самарадорлик бўйича Шомуродов Виктор Осимхен ва Мауро Икарди каби маҳоратли ҳужумчиларни ортда қолдирди. Бу жуда катта ютуқ”, - деди Абраев.

Унинг фикрича, ҳар икки футболчи ҳам Европа стандартлари даражасига тўлиқ жавоб беради.

Ҳеч қандай шубҳасиз, Ҳусанов ва Шомуродов Европа мезонлари бўйича юқори савияли футболчилардир”, - дея қўшимча қилди у.

Жаҳон чемпионатидаги имкониятларни баҳолар экан, мутахассис шошма-шошарлик билан хулоса чиқармасликка чақирди.

Футболда башорат қилиш миннатсиз иш. Жамоалар натижасига кўплаб омиллар таъсир кўрсатади: етакчиларнинг формаси, миллий чемпионатлар тугагачги жисмоний ҳолат, йирик турнирларда иштирок этиш тажрибаси ва, албатта, омад”, — деди Олжас Абраев.

Шу билан бирга, эксперт Ўзбекистонни жуда жиддий рақиблар кутаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳидаги икки жиддий ва тажрибали рақиб — Португалия ва Колумбия. Бу жамоалар таркибида Европанинг энг кучли клубларида тўп сураётган кўплаб футболчилар бор”, - деди у.

Мутахассиснинг фикрича, жаҳон чемпионатларида иштирок этиш тажрибаси ҳам катта аҳамиятга эга.

Ҳар икки терма жамоа жаҳон чемпионатларида олти мартадан иштирок этган, бу эса улкан тажриба демакдир. Бу рақибларга қарши ўйинлар кўп жиҳатдан ҳал қилувчи аҳамият касб этади”, - деди Абраев.

Қийин гуруҳга қарамай, эксперт қўшни мамлакат жамоасини қўллаб-қувватлашини айтди.

Албатта, мен Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини кузатиб бораман ва дўстларимизга мухлислик қиламан. Жамоага омад ва турнирда муваффақиятли иштирок тилайман”, -  дея хулоса қилди Олжас Абраев.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон “К” гуруҳидан жой олган. Футболчиларимиз 18 июнь куни Тошкент вақти билан соат 7:00 да Луис Диас ва Хамес Родригес етакчилигидаги Колумбия терма жамоасига қарши биринчи учрашувини ўтказади.

Иккинчи турдан ўрин олган учрашув 23 июнь куни соат 22:00 га белгиланган. Унда миллий терма жамоамиз Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия билан куч синашади.

Гуруҳдаги охирги баҳс 28 июнь соат 4:30 да Конго Демократик Республикаси футболчиларига қарши ўтказилади.

Испанияда ўйнаган юлдуз Ўзбекистонни плей-оффда кутяпти

Бу тасодиф эмас! Ўзбекистонга қандай баҳо берилди?

Ўзбекистон — Колумбия ўйини бошланмай туриб, мундиалда мутлақ рекорд ўрнатди

АҚШ нега айнан Ўзбекистон терма жамоасини қаттиқ текширди?

Шомуродов бўйича расмий музокара бошланди. “Башакшеҳир” қанча сўраяпти?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!