Ҳусниддин Алиқулов машғулотларга қайтди!

BEPUL PROPAN

Ўзбекистон терма жамоаси ва Туркиянинг "Ризеспор" клуби марказий ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов машғулотларга қайтди. Клуб расмий саҳифаси легионеримизнинг машғулотларда қатнашаётган расмини жойлади.

25 ёшли ҳимоячи Туркия Суперлигаси 27-тури доирасидаги "Бодрум"га қарши баҳснинг 44-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди. Шифохонада ўтказилган текширувлардан сўнг унинг бурни ва ёноқ суягида синиш ташхиси қўйилган эди. 

Маълумот учун, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида Эрон билан беллашади ва баҳс 21:00да старт олади. 
 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Абдухаликов Мухаммад
25/03/2025 08:10
Хусниддин терма жамоага ёрдам бера олмайди