Ҳусниддин Алиқулов нима учун терма жамоага чақирилмади?
Кўпчилик Ҳусниддин Алиқулов нега терма жамоадан чақирув олмагани билан қизиқди. “Насаф” ҳимоячисида жароҳат бор. Буни Рўзиқул Бердиев жамоанинг “Машъал”га қарши кубок баҳсидан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида ҳам айтиб ўтди.
"Ҳусниддин Алиқуловни кичик жароҳат безовта қилаётган эди. Шу сабаб у терма жамоа йиғинига чақирилмади. Бир ҳафтада жароҳатидан фориғ бўлса керак. Шу сабаб бугунги ўйин қайдномасига ҳам киритилмади. Терма жамодан ҳам унга рухсат берилди. Бундан ташқари Абдувоҳид Неъматовга, Жавоҳир Сиддиқовга ҳам дам бердик", - деди Бердиев.
Фикрлар