Ҳусниддин Алиқуловнинг жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди

Ҳусниддин Алиқуловнинг жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов жароҳат сабаб сафдан чиққанидан хабарингиз бор. 

Футболчимиз Италия пойтахти Рим шаҳридаги “Вилла Стуарт” клиникасида таниқли жарроҳлардан бири — Пиер Паоло Марианини томонидан операция қилинди. Алиқулов айни пайтда ўзини яхши ҳис қилмоқда ва тез орада реабилитация жараёнини бошлайди.

Футболчимиз тез орада соғайиб, сафга қайтишини тилаб қоламиз", - дейилади хабарда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!