Иан Гарри ҳаддидан ошди! У Ислом Махачевни "малика" деб атади

  • 25.04.2026 13:27
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ирландиялик UFC жангчиси Иан Гарри амалдаги чемпион Ислом Махачевнинг июль ойида октагонга қайтишга ишора қилган постига жавоб берди.

"Аввалига қўлинг жароҳатланганини айтдинг. Сен июлда, Дана Уайт эса август ойида қайтишингни ёзди. Бироқ ўртада биз чарчадик. Ҳаммамиз сени кутмоқдамиз, малика", – деб ёзди Ирландия вакили ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрь куни Қатарда бўлиб ўтган UFC турнирида Иан Гарри собиқ чемпион Белал Муҳаммадни ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!